Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси, собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг (27-8-0) навбатдаги рақиби маълум бўлди.
Муродов 23 ноябрь куни Польшанинг Лож шаҳрида ташкил этиладиган MMA бўйича Fame 23 турнирида октагонга кўтарилади. Унга турнирда Шимолий Ирландия вакили, собиқ UFC жангчиси Норман Парк (32-7-1) рақиблик қилади.
Ўрта вазн тоифасида ташкил этиладиган тўқнашув 3 раунд этиб белгиланган. Жанг кўргазмали мақомда ўтказилади.