АсосийСПОРТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Шомуродовнинг голи Туркия Суперлигасида турнинг энг чиройлиси деб топилди

23 ноябрь куни бўлиб ўтган баҳсда "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Чорум"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган.

'Шомуродовнинг голи Туркия Суперлигасида турнинг энг чиройлиси деб топилди'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Истанбул Башакшеҳир" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг "Чорум Беледиеспор" дарвозасига киритган голи Туркия Суперлигасининг 12-туридаги энг чиройли гол деб топилди. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати хабар берди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада ўзбекистонлик футболчининг голи энг кўп овоз тўплаган.

23 ноябрь куни бўлиб ўтган баҳсда "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Чорум"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган. Учрашувда Шомуродов 78-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Ўзбекистонлик ҳужумчи узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлаган. Унинг голи киритилган вақтда истанбулликлар 0:2 ҳисобида ортда бораётган эди.

Шундан сўнг Бертюғ Ўзгюр 82-, 86- ва 90+1-дақиқаларда гол уриб, хет-трик қайд этди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Маълумот учун, "Истанбул Башакшеҳир" 20 очко билан Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам "Галатасарой"дан 11 очко ортда қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар