АсосийДунё

Туркияда автобус ЙТҲга учраши оқибатида 6 киши вафот этди

20 киши жароҳатлангани айтилмоқда.

'Туркияда автобус ЙТҲга учраши оқибатида 6 киши вафот этди'ning rasmi

Azertag.az'нинг берган хабарига кўра, 18 октябрь куни эрталаб Аксарай-Анқара трассасида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди.

Маълумотларга кўра, Аксарай вилоятининг Аджипинар қишлоғи ҳудудида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган.

Невшеҳир вилоятидан Кападокияга кетаётган автобус ҳайдовчиси номаълум сабабларга кўра бошқарувни йўқотди.

Аксарай вилояти губернатори Меҳмет Али Кумбузўғлунинг маълум қилишича, воқеа содир бўлган вақтда автобусда 44 киши бўлган.

Ҳодиса жойига тез ёрдам ва ўт ўчириш бригадалари юборилди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар