Қашқадарё вилояти Нишон туманида Nexia машинаси Gentra билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 14 октябрь куни соат 18:20 ларда содир бўлган.
4Р-89 "Қарши-Нишон-Таллимаржон-ГРEС" автомобиль йўлининг Нишон туманидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган Nexia машинаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Gentra'нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Машинада бўлган йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.