Бугун, 20 октябрь куни соат 16:54 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани "Гулбозор" МФЙда жойлашган шахсий хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:33 да қуршаб олинган ва соат 17:40 да ёнғин ўчирилган.
Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.