ФВВ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи фуқаронинг бошқарувида бўлган Damas автомобили эҳтиётсизлик оқибатида Фарғона каналига тушиб кетган.
ФВВ қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни каналдан чиқариб олган. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.