АсосийЖамият

АИ-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШларга чора кўрилди

Назорат тадбирларида бир қатор АЁҚШларда қоидабузарликлар аниқланган.

'АИ-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШларга чора кўрилди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан нефт маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида бир қатор АЁҚШларда қоидабузарликлар аниқланди.

Хусусан, Бухоро тумани “Шергирон” МФЙда жойлашган “Э.Н.М.” МЧЖга қарашли АЁҚШ ўрганилганда жорий йилнинг октябр ойи бошида фаолияти тўхтатилганлигига қарамасдан, 10-, 16-, 18-октябр кунлари давомида жами 11,3 тонна АИ-80 русумли автобензин биржа орқали харид қилиниб, шохобчага туширилмасдан харидорларга сотилмаганлиги аниқланди.

Бу каби ҳолат Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Д.О.П.” МЧЖга қарашли шохобчада ҳам кузатилиб, 19 931 литр миқдордаги АИ-80 русумли автобензин асоссиз сотмасдан сақлаб турилганлиги ҳамда 20 та 10 литрлик ностандарт елим идишларда жами 200 литр миқдордаги автобензин шохобча ҳудудида сақланаётганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Хоразм вилояти Боғот туманидаги 5 та АЁҚШда яъни  “С.О.757” МЧЖ, “О.Х.” МЧЖ , “Б.О.Х.” МЧЖлар ҳамда “С.” ва “Ш.” хусусий корхоналарга қарашли АЁҚШларда АИ-80 русумли автобензин нархи асоссиз оширилган ҳолда сотилаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ижтимоий тармоқда тарқалаётган видео “қаҳрамонлар”и қидирилмоқда'ning rasmi

    Жамият 02.01.2025 14:06

    Ижтимоий тармоқда тарқалаётган видео “қаҳрамонлар”и қидирилмоқда

    Уларга атроф-муҳитни ифлослантирганлик ҳолати бўйича қатъий жазо чоралари қўлланади, шунингдек инсон ҳаётини хавфга қолдирувчи “трюк”лари учун ҳам жазоланишлари кутилмоқда.

    'Табиий газ ҳисобини юритиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият 02.01.2025 12:50

    Табиий газ ҳисобини юритиш рақамлаштирилади

    Президент қарорига биноан газ ҳисобини рақамлаштириш орқали юритиш ишлари олиб борилмоқда.

    'Ўзбекистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 02.01.2025 09:25

    Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

    Эпицентр — Навоий вилояти

    'Янги йилнинг биринчи суткасида Ўзбекистонда 1641 нафар чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият 02.01.2025 09:16

    'Бугун ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият 02.01.2025 08:30

    Бугун ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

    Ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади.

    'Ўзбекистонда 2024 йилда газ 129, электр 67, иссиқ сув 32 фоизга қимматлади'ning rasmi

    Жамият 01.01.2025 18:55

    Ўзбекистонда 2024 йилда газ 129, электр 67, иссиқ сув 32 фоизга қимматлади

    Ўтган йилда газ ва ток нархи кескин ўсгани инфляцияни 3,6 фоизга ошириб юборган.