Ижтимоий тармоқларда Сирдарёдаги мактабда икки ўқувчи қиз ва ўқитувчи жанжали акс этган видео тарқалди. Видеода ўқувчи қизлар ўқитувчи аёлга уриб, сочини тортганини кўриш мумкин. Бошқа ўқитувчилар уларни ажратишга ҳаракат қилган. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йил 7 октябрь куни Сирдарё туманидаги 2-мактабда содир бўлган.
Ҳолат Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва соҳа масъуллари назоратига олинган. Ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.