АсосийЖамият

Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади

Бу бўйича Президент Фармони эълон қилинди.

'Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади'ning rasmi

Президент Фармони(ПФ-158-сон)га кўра,  касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.

Техникумларда:

— кадрлар тайёрлаш Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи ва Ўзбекистон миллий малака тизими талабларига мос равишда ташкил этилади;

— бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади, шунингдек, малака ва компетенсиялар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади;

— бошланғич касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш умумий ўрта таълим ташкилотининг 9-синфини тамомлаган ўқувчилар учун – давлат гранти асосида амалга оширилади;

— ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилади;

— ўрта махсус касбий таълим дастурларининг битирувчиларига ўзлаштирган модуллари, тўплаган кредитлари ва олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган баллар ўртача қийматидан (ГПА) келиб чиқиб, бакалавриатнинг тегишли босқичидан ўқишни давом эттиришга рухсат этилади.

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 20:50

    Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди

    Юк автомобилининг Афғонистон ҳудудига кириши (3 минг афғони) ва Амударё кўпригидан ўтиш учун йиғим (7 минг афғони) этиб белгиланди.

    'Президент Тошкент шаҳридаги дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 19:00

    Президент Тошкент шаҳридаги дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирди

    Бундан ташқари, пойтахтда дарахтларнинг касалланиши ҳам кўпайгани қайд этилди.

    'Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлмоқда'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 18:00

    Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлмоқда

    Ҳар бир вилоятда 1 тадан атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг техникумини ташкил қилиш топширилди.

    'Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 17:57

    Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади

    Ҳудудда аҳоли гавжум бўлгани сабабли ақлли светофор ҳам ўрнатилади.

    'Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 17:15

    Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғади

    Ўзгидромет 21 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Вазирликларнинг 160 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик субъектида таъсисчи экани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 17:07

    Вазирликларнинг 160 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик субъектида таъсисчи экани маълум бўлди

    Қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари ҳозирда бартараф этилмоқда.