Туркияда террорчи ташкилот деб тан олинган FETО раҳбари Фатҳуллоҳ Гулен АҚШда вафот этди. Бу ҳақида Hurriyet газетаси хабар берди. Хабарга кўра, Гулен кеча тунда шифохонада вафот этган.
Фатҳуллоҳ Гулен 2016 йилги давлат тўнтаришини ташкиллаштиришда айбдор деб ҳисобланган. Гюлен давлат тўнтаришига алоқадорлигини рад этган. 2016 йилдан бери Туркияда унинг ўн минглаб тарафдорлари ҳибсга олинган.
Ҳозирда унинг ўлими билан боғлиқ бошқа ҳеч қандай далиллар йўқ.