АсосийЖамият

Сурхондарёда cуюлтирилган газ таъминотидаги “бункер”лар фаолиятига чек қўйилди

Узун туманига қарашли маҳалладаги ушбу хонадонларда маиший газ баллонлари маҳалла аҳолисига ноқонуний равишда нақд пулга белгиланган нархдан қимматга сотилаётгани аниқланган.

'Сурхондарёда cуюлтирилган газ таъминотидаги “бункер”лар фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Комплаенс назорат бошқармаси ва газ таъминоти филиаллари масъуллари томонидан ҳудудларда суюлтирилган газ таъминотида ноқонуний ҳолатларни аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

“Узунтумангаз” газ таъминоти бўлими чилангар-таъминотчиси Х.У. ГТБга тегишли автомашинада маиший газ баллонларини Сурхондарё вилояти Узун тумани “Тотугай” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар Н.Б. ва Й.Ч. хонадонида ташкил этилган “бункер”га ташлаб кетгани аниқланган. 

Фуқаро Н.Б. хонадонида 72 та, фуқаро Й.Ч. хонадонида 46 та суюлтирилган газ тўлдирилган маиший газ баллонлари топилган. Ушбу хонадонларда маиший газ баллонлари маҳалла аҳолисига ноқонуний равишда нақд пулга белгиланган нархдан қимматга сотилаётгани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ходим Х.У. га нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Наманган вилоятининг Уйчи туманида ўтказилган тадбирда “Овчинбулоқ” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.С. га қарашли новвойхонада жами 24 дона маиший газ баллонлари ноқонуний равишда сақланаётгани аниқланган. 

Шунингдек, новвойхонадан газни автомобилга ўтказишга мўлжалланган 2 дона қўлбола мослама ҳамда 6 дона ИД-карта топилган.

Ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда далолатномалар тузилган ва барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизими жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 22:56

    Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизими жорий этилади

    Тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев бир-бирини байрам билан табриклади'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 22:08

    Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев бир-бирини байрам билан табриклади

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Саида Мирзиёева фаластинлик болаларни янги йил билан табриклади'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 20:51

    Саида Мирзиёева фаластинлик болаларни янги йил билан табриклади

    Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

    '1 январдан барча турдаги нефт маҳсулотлари эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 18:28

    1 январдан барча турдаги нефт маҳсулотлари эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади

    “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган барча нефть маҳсулотлари биржа савдолари орқали эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади.

    'Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 15:09

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди

    Бир-бирларини ва қардош халқларни кириб келаётган 2025 йил билан самимий қутлаб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаровонлик, тинчлик ва равнақ тиладилар.

    'Афғонистонда аёлларга деразадан қараш тақиқланди'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 14:29

    Афғонистонда аёлларга деразадан қараш тақиқланди

    Афғонистонда аёллар кўринмаслиги учун уй деразаларини лойиҳалаш ва қуришни тартибга келтирувчи фармон қабул қилинди.