АсосийЖамият

ЎзЛиДеП номзодлари янгиҳаётлик сайловчилар билан учрашди

Учрашувда ишсизлик даражасини 2 марта камайтириш бўйича ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди.

'ЎзЛиДеП номзодлари янгиҳаётлик сайловчилар билан учрашди'ning rasmi

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашидепутатлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Янгиҳаёт туманидаги Чоштепа, Орият, Янги Чоштепа ва Янги Дархон маҳалаларида ташкил этилган учрашувда партиянинг келгуси беш йилликдаги устувор вазифаларига яна бир карра тўхталиб ўтилди.

Жумладан, учрашувда жамиятда аёллар тадбиркорлигини фаоллаштиришга қаратилган сиёсатни изчил давом эттириш, аёлларнинг масофавий меҳнат ва рақамли тадбиркорликбўйича кўникмаларини оширишга жиддий эътибор қаратиш орқали улар орасидаги ишсизлик даражасини 2 марта камайтириш бўйича ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Партия туғруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан ҳуқуқий асослар яратилиши бўйича изчил иш олиб боради. Тадбиркорлик субъектларининг ёпилиши натижасида ишсиз қолган ёш болали аёлларни қўллаб-қувватлаш учун уларни ишсизликдан суғурталаш тизимини жорий қилишни мақсад қилган.

O‘zLiDeP кексалар соғлигини тиклаш ва мазмунли дам олиши учун алоҳида дастур қабул қилиш таклифини илгари сурмоқда. Партия мамлакатмиздаги уч миллиондан ортиқ нуронийлар ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши, улар учун юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилишигакўмаклашади.

Учрашувда қатнашган сайловчилар ЎзЛиДеПнинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашди.

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда икки ярим йиллик алимент пули олдиндан тўлаб берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:01

    Андижонда икки ярим йиллик алимент пули олдиндан тўлаб берилди

    Болаларнинг вояга етгунигача бўлган давр учун 43 072 000 сўм миқдорида алимент пуллари бир йўла тўлаб берилди.

    'Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони бир йил ичида қандай ўзгарди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:28

    Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони бир йил ичида қандай ўзгарди?

    Январь-cентябрь ойларида жами 5,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

    'Самарқандда бир оила яшаётган хонадонда газ портлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:12

    Самарқандда бир оила яшаётган хонадонда газ портлади

    Газ портлаши оқибатида эр-хотин ва уларнинг ўғли ҳамда қизи вафот этди.

    'Тошкентда Маданий мерос ҳафталигининг 5-куни илмий конференция бӯлиб ӯтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:00

    Тошкентда Маданий мерос ҳафталигининг 5-куни илмий конференция бӯлиб ӯтди

    Тадбирда 100 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий олимлар, мутахассислар, жумладан, халқаро маданий ташкилотлар раҳбарлари, чет эл музей ва кутубхоналари раҳбарлари иштирок этмоқда.

    'Тошкентда "Lacetti" ҳайдовчиси 2 нафар пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:11

    Тошкентда "Lacetti" ҳайдовчиси 2 нафар пиёдани уриб юборди

    Ҳайдовчи ва пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:05

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.