Икки ярим йиллик алимент пули олдиндан тўлаб берилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати darakchi.uz'га хабар берди.
Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими томонидан яна бир алимент билан боғлиқ ҳужжат ижроси тўлиқ таъминланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди буйруғига асосан қарздор Б.И.дан ундирувчи Д.Ғ. фойдасига икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Шунга мувофиқ, Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими ходимлари тегишли ижро ҳаракатларини олиб борган.
Алимент тўловчи ота фарзанди учун алимент пулларини ойма-ой тўлаб келган. Тарафлар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида, қарздор фарзандлари вояга етгунигача бўлган алимент пулларини бир йўла тўлаб беришини билдирган.
Собиқ турмуш ўртоқлар ўзаро келишувига асосан, болаларнинг вояга етгунигача бўлган давр 18 ойни ташкил этиши ҳисобланиб, шу давр учун 43 072 000 сўм миқдорида алимент пуллари бир йўла тўлаб берилди.