БМТ маълумотларига кўра, Россиянинг кенг миқёсли босқини бошланганидан бери Украина аҳолиси 10 миллион кишига ёки тахминан чоракка камайди.
Бу қочқинлар оқими, туғилишнинг пастлиги ва урушда ўлим даражаси туфайли содир бўлди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Шарқий Европадаги Аҳоли жамғармаси раҳбари Флоренс Бауэрнинг айтишича, 2022 йил февраль ойидаги босқин шусиз ҳам оғир демографик вазиятни ёмонлаштирган.
"Туғилиш даражаси кескин камайди ва ҳозирда ҳар бир аёлга бир бола тўғри келади, бу дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири", деди у. Аҳоли барқарорлигини таъминлаш учун ҳар бир аёлга 2,1 бола туғилиши керак.
Украина аҳолисининг қисқаришининг энг катта улуши қочқинлар ҳисобига тўғри келади – 6,7 миллион украиналиклар хорижда, асосан Европада яшайди. Урушда одамларнинг ўлими демографик вазиятга ҳам таъсир қилди.
Уруш арафасида Украинада деярли 42 миллион киши яшагани айтилади. Солиштириш учун айтиш мумкинки, СССР парчаланиши арафасида мамлакат аҳолиси 52 млн киши бўлган.