Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, Олимжон Суюнович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Олимжон Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар 2021-2024 йиллар давомида Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган.