АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Фам Минь Тинь билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Вьетнам билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

'Шавкат Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Фам Минь Тинь билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган БРИКС саммити доирасида Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Фам Минь Тинь билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашувда Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий алоқаларни, айниқса савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳукуматлараро ва идоралараро мулоқотларга тизимли тус бериш зарурлиги таъкидланди. Томонлар келгуси йил бошида Ханой шаҳрида Савдо-иқтисодий масалалар бўйича қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини, шунингдек, бизнес форуми ва саноат кўргазмасини ўтказишга келишиб олдилар.

Янги лойиҳаларни илгари суриш мақсадида нефть-кимё, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини тайёрлаш таклиф этилди. Ишбилармонлик ва сайёҳлик алоқаларини, шу жумладан визасиз тартиб жорий этиш орқали кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак олий ва юқори даражадаги учрашувлар жадвали кўриб чиқилди. Бош вазир Фам Минь Тинь Ўзбекистон Президентини расмий ташриф билан Вьетнамга келишга таклиф этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 09:22

    Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси тайинланди

    Ойбек Шахавдинов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси ҳам ҳисобланади.

    'Қозонда БРИКС саммити иштирокчиларини қутлаш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:51

    Қозонда БРИКС саммити иштирокчиларини қутлаш маросими бўлиб ўтди

    Бугун Ўзбекистон Президенти "БРИКС плюс" форматидаги саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

    'Ўзбекистон Президенти Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:13

    Ўзбекистон Президенти Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

    Юксак мукофотни Шавкат Мирзиёевга Татаристон Раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди.

    'Шавкат Мирзиёев "Сбербанк" президенти ва бошқаруви раиси Герман Грефни қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 23.10.2024 23:14

    Шавкат Мирзиёев "Сбербанк" президенти ва бошқаруви раиси Герман Грефни қабул қилди

    Ўзбекистон Президенти “Сбербанк” билан ҳамкорлик самарали бўлаётганини мамнуният билан қайд этди.

    'Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 23.10.2024 21:31

    Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди

    Ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини тузишга келишиб олинди.

    'Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 23.10.2024 20:08

    Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон ва Туркия етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.