АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига амалий ташрифи ниҳоясига етди

Давлатимиз раҳбарини Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

'Шавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига амалий ташрифи ниҳоясига етди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига тадбирларга бой амалий ташрифи ниҳоясига етди. Бу ҳақда Президент мвтбуот хизмати хабар берди. 

Ташриф дастури якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Президенти "БРИКС плюс" саммитининг ялпи мажлисида барқарор тараққиёт йўлидаги умумий мақсадларга эришишга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Саммит доирасида давлатимиз раҳбарининг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Фам Минь Тинь, Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов, Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф, "Сбербанк" бошқаруви раиси Герман Греф билан учрашув ва музокаралари бўлиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Татаристон Республикасининг давлат мукофоти - "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент метроси сайлов куни ўзи ишини 1 соат аввал бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:16

    Тошкент метроси сайлов куни ўзи ишини 1 соат аввал бошлайди

    Поездлар ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкиллаштирилади.

    'Терактдан сўнг Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари ҳушёрликка чақирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:03

    Терактдан сўнг Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари ҳушёрликка чақирилди

    Теракт ортидан Анқарада хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

    'Ўзбекистонда туғилиш камайиб, вафот этганлар сони кўпайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:58

    Ўзбекистонда туғилиш камайиб, вафот этганлар сони кўпайди

    Мамлакатнинг доимий аҳолиси 37 миллион 355 минг кишидан ошган.

    '"Халқаро маданий мерос" ҳафталиги доирасида  халқаро форумлар давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:32

    "Халқаро маданий мерос" ҳафталиги доирасида халқаро форумлар давом этмоқда

    Ҳафталик доирасида “Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар” мавзусида  халқаро форуми бўлиб ўтди.

    'Туркиялик хаттотнинг Эрдўғон учун кўчирган мусҳаф нусхаси Тошкентда намойиш қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:44

    Туркиялик хаттотнинг Эрдўғон учун кўчирган мусҳаф нусхаси Тошкентда намойиш қилинди

    Ўзбекистонда маданий мерос ҳафталиги доирасида  19 октябрь куни Истанбуллик машҳур  хаттот ва исломшунос Ҳусайн Кутлу ҳам юртимизга келди.

    'Қидирувдаги ўзбекистонлик собиқ мансабдор ўн йилдан сўнг Туркияда қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:27

    Қидирувдаги ўзбекистонлик собиқ мансабдор ўн йилдан сўнг Туркияда қўлга олинди

    У 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган.