АсосийЖамият

Терактдан сўнг Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари ҳушёрликка чақирилди

Теракт ортидан Анқарада хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

'Терактдан сўнг Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари ҳушёрликка чақирилди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мамлакат фуқароларини бир кун аввал Анқарадаги терактдан сўнг Туркияда жорий қилинган эҳтиёт ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.

Ўзбекистонликлардан жамоат жойларида, айниқса, аэропортлар, вокзаллар, автовокзаллар, кема станциялари, метро ва бошқа жамоат транспортларида ҳушёрликни ошириш сўралди.

Туркиядан чиқиб кетаётганлардан рўйхатдан ўтиш бошланишидан камида бир соат олдин аэропортларга етиб келиш тавсия этилди. Шубҳали буюм ёки шахслар тўғрисида яқин орадаги полиция ёки хавфсизликни таъминлаш бўлимларига (Özel güvenlik) мурожаат қилиш лозим.

23 октябрь куни Анқарадаги Turkish Aerospace штаб-квартирасига уюштирилган ҳужумда 5 киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди. Ҳужум қилганлардан икки нафари йўқ қилинди. Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая ҳужумга катта эҳтимол билан мамлакатда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси (КИП) алоқадорлигини айтди. 24 октябрь куни Туркия ҳарбийлари Ироқ ва Суриядаги КИПга алоқадор марраларга ҳаво зарбалари берди. 

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент метроси сайлов куни ўзи ишини 1 соат аввал бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:16

    Тошкент метроси сайлов куни ўзи ишини 1 соат аввал бошлайди

    Поездлар ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкиллаштирилади.

    'Ўзбекистонда туғилиш камайиб, вафот этганлар сони кўпайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:58

    Ўзбекистонда туғилиш камайиб, вафот этганлар сони кўпайди

    Мамлакатнинг доимий аҳолиси 37 миллион 355 минг кишидан ошган.

    'Шавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига амалий ташрифи ниҳоясига етди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:32

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига амалий ташрифи ниҳоясига етди

    Давлатимиз раҳбарини Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

    '"Халқаро маданий мерос" ҳафталиги доирасида  халқаро форумлар давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:32

    "Халқаро маданий мерос" ҳафталиги доирасида халқаро форумлар давом этмоқда

    Ҳафталик доирасида “Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар” мавзусида  халқаро форуми бўлиб ўтди.

    'Туркиялик хаттотнинг Эрдўғон учун кўчирган мусҳаф нусхаси Тошкентда намойиш қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:44

    Туркиялик хаттотнинг Эрдўғон учун кўчирган мусҳаф нусхаси Тошкентда намойиш қилинди

    Ўзбекистонда маданий мерос ҳафталиги доирасида  19 октябрь куни Истанбуллик машҳур  хаттот ва исломшунос Ҳусайн Кутлу ҳам юртимизга келди.

    'Қидирувдаги ўзбекистонлик собиқ мансабдор ўн йилдан сўнг Туркияда қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:27

    Қидирувдаги ўзбекистонлик собиқ мансабдор ўн йилдан сўнг Туркияда қўлга олинди

    У 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган.