Тошкент метрополитенининг барча бекатлари 27 октябрь, якшанба куни соат 05:00 дан иш фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.
Маълум қилинишича, бу Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтиши муносабати билан амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ушбу кунда йўналишларда поездлар ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкиллаштирилади.