КХДРдан биринчи ҳарбийлар гуруҳи Курск вилоятига етиб келди. Бу ҳақида Украина разведкаси маълум қилди, дея хабар бермоқда zamon.uz.
"23 октябр куни жанговар ҳудудда Шимолий Корея аскарларини кўришган. Бунгача улар Россия полигонларида тайёргарликдан ўтишаётган эди", дея хабар берди Украина Бош разведка бошқармаси.
Украина разведка хизматларининг ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Кореянинг 12 мингга яқин ҳарбий хизматчиси, жумладан, 500 офицер ва учта генерали Россияга ўтказилган. Уларни тайёрлаш ва мослашиши учун Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Юнус-Бек Евкуров жавобгар этиб тайинланган.