Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси хабар берди.
У 24 октябрь куни Словения Ташқи ва Европа ишлари вазирлигида дипломатик протокол бошқармаси бошлиғи Наташа Прахга ишонч ёрлиқларининг нусхасини топширди.
Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Ойбек Шахавдинов 2024 йилнинг март ойидан буён қароргоҳи Будапештда жойлашган Венгриядаги биринчи элчи лавозимида ишлаб келаётганди. У Хорватияда ҳам Ўзбекистоннинг биринчи элчиси бўлди (қароргоҳи Будапештда).
Ойбек Шахавдинов Бирмингем университети (Буюк Британия), Тошкент давлат юридик университети (магистратура), Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МДХМИ) таржимонлар тайёрлаш курсини тамомлаган.