АсосийЖамият

Тошкент шаҳар ИИББ муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Фирибгарлар картадан пул ўғирлашнинг янги йўлини топди. Унга кўра...

'Тошкент шаҳар ИИББ муҳим огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

Шу кунларда фирибгарлар томонидан телеграм мессенжери орқали юқори лавозимларда ишловчи вазирлик, идора ва турли хил ташкилотлар раҳбар ҳамда масъул ходимлари номидан сохта профиллар яратилиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Хабарга кўра, фирибгарлар корхона ёки ташклот раҳбари номидан телеграм мессенжерида сохта аккаунт очиб қўл остидаги ишчилардан бирига СМС ёзади. Мулоқот давомида ходим билан гуёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қизиқаётгани ва ундан (раҳбардан) баъзи маълумотларни сўрашганини айтади. Бироздан сўнг унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими алоқага чиқишини маълум қилади.

Фирибгарнинг, яъни “ўз раҳбарини” гапларига ишонган ходим бир неча дақиқадан сўнг унга алоқага чиққан шахсга (гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили) сўраган барча маълумотларини бериб юборади. Бунинг оқибатида фирибгарлар тузоғига илинган ишчи-хизматчилар пластик карталаридаги пул маблағларидан айрилиб қолмоқда. 

Агарда шу каби ҳолатларга дуч келган бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиш сўралади. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 20:40

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

    Аввал Вазирлар Маҳкамасида ишлаган Шерзод Каримов мазкур лавозимга тайинланди.

    'Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 20:16

    Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди

    Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватловчи ушбу тадбир креатив индустрия халқаро майдонда ўз мавқейини мустаҳкамлаётганининг ёрқин намунаси бўлди.

    'Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 18:50

    Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди

    Скутер ҳайдовчиси жароҳатланди

    'Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:57

    Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

    Рақобат қўмитаси оферта шартларини таҳлил қилиб, қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади.

    '“Cуюнчи пули” ва бошқа нафақаларга қанча маблағ ажратилади?'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:53

    “Cуюнчи пули” ва бошқа нафақаларга қанча маблағ ажратилади?

    Энг кўп маблағ болалар нафақалари учун ажратилади.

    'Кузнинг 60-куни (фоторепортаж)'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:41

    Кузнинг 60-куни (фоторепортаж)

    Куз-ранглар симфонияси ёхуд муносиб хайрлашув...