АсосийЖамият

Фирибгарлар аҳолига Марказий банкнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар жўнатмоқда

Марказий банк аҳолини фирибгарлардан огоҳлантирди.

'Фирибгарлар аҳолига Марказий банкнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар жўнатмоқда'ning rasmi

Бугунги кунда фирибгарлар мессенжерлар орқали фуқароларга Марказий банкнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юбориб, уларнинг мобиль қурилмаларига зарарли иловаларни ўрнатишга уринишмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур сохта ҳужжатларда гўёки фуқаронинг маблағлари хавфсизлигини таъминлаш учун “молиявий хавфсизлик бўйича мутахассис” томонидан айрим амаллар бажарилиши тўғрисидаги ёлғон ахборот кўрсатилган.

Бу орқали “мутахассис” ниқоби остидаги фирибгар фуқаронинг мобиль қурилмасига зарарли иловани (хусусан, “Безопасность” номли) ўрнатиш орқали ушбу қурилмадаги расм ва ҳужжатлар, SMS-хабарлар ва қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни яширин тарзда қўлга киритади.

Иловаларни мессенжерлар орқали эмас, балки расмий Google Play ва App Store дўконларидан ўрнатинг, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар