АсосийЖамият

Жиззахда иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

'Жиззахда иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида “Faw” ва “Hоwо А7” русумли юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг “Буюк ипак йўли“ МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 957-километрида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Э.Қ. бошқарувидаги “Фаw” русумли ҳамда ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги “Ҳоwо А7” русумли юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар