АсосийЖамият

1 ноябрдан тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божи камайтирилади

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

'1 ноябрдан тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божи камайтирилади'ning rasmi

“Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, 1 ноябрдан тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божи камайтирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қонунчиликка кўра, чет элда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини, башарти улар бўйича божхона тўловлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, сотувга қўйиш ва чакана савдода реализация қилиш ман этилади;

Бунда ушбу тартиб бухгалтерия ҳисоби қонунчилигига мувофиқ 2024 йил 1 сентябргача расмийлаштирилган (кирим қилинган) заргарлик буюмларига нисбатан татбиқ этилмайди.

— қимматбаҳо металларнинг ҳамда қимматбаҳо металлар билан қопланган металларнинг чиқиндилари ва парчалари лицензия асосида экспорт қилинадиган махсус турдаги товарлар рўйхатига киритилади;

— Асиллик инспекциясининг хулосаси бўлмаган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ман этилади;

— жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумушдан ҳамда 65 граммгача бўлган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан ясалган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, ушбу миқдорлардан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади;

— 2027 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божлари 20 фоиздан 10 фоизгача камайтирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мактаб дарсликлар ижaраси қайта жорий қилиниши мумкин'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 14:38

    Мактаб дарсликлар ижaраси қайта жорий қилиниши мумкин

    Ижтимоий тармоқларда ушбу лойиҳа кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    'Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари кескин ошди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 13:18

    Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари кескин ошди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.

    'Ўзбекистонда эркаклар кўпайишда давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 11:21

    Ўзбекистонда эркаклар кўпайишда давом этмоқда

    1 октябрь ҳолатига кўра, республикадаги аёллар ва эркаклар сони маълум қилинди.

    'Россияда ота-она қаровисиз қолиб кетган андижонлик бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 10:45

    Россияда ота-она қаровисиз қолиб кетган андижонлик бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Бола ота-онасининг яқин қариндошига ишончномаси асосида кетган, аммо ушбу ишончнома Россияда юридик кучга эга бўлмаган.

    'ЎзЛиДеПнинг сайловдаги муваффақияти сири нимада?'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 10:28

    ЎзЛиДеПнинг сайловдаги муваффақияти сири нимада?

    Сўнгги натижаларга кўра, ЎзЛиДеП партияси умумий депутатлик ўрнининг деярли 43 фоизини эгаллади.

    'Тошкентда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 09:45

    Тошкентда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

    АИ-92 ва АИ-95 русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги маълум бўлган.