АсосийСиёсат

Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.

'Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди'ning rasmi

Қонунчиликда электоратнинг 33 фоизи жараёнларда иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади. Ҳозирда сайловдаги давомат 47,6 фоизга етди. Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.

Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида соат 13:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этди.

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Кўчқоровнинг маълум қилишича, қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, жараён ўтган деб топилади.

Шу сабаб, бугунги депутатлик сайловлари ўтган деб ҳисобланди.

    Бошқа янгиликлар