АсосийЖамият

Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши айтилди

"Ўзгидромет" прогнозларни эълон қилди.

'Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши айтилди'ning rasmi

Келаси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” 28-30 октябрь кунлари Республикамизда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 29 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 7-12°; 29 октябрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, Устюртда кечаси 2-7° совуқ кундузи 5-10°, 30 октябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 5-10°, Навоий вилоятининг шимолида 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 8-13°; 29-30 октябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 10-15° бўлади.

Тошкeнт, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 8-13°; 29 октябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 10-15°; 30 октябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 10-15°; 29-30 октябрда кечаси 1-6° илиқ, кундузи 12-17° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 10-15°; 29-30 октябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 18-13° бўлади.

Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 28 октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ; 29-30 октябрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 29 октябрда 0-5° илиқ, 30 октябрда 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар