АсосийЖамият

Владимир Жоллибеков Қорақалпоғистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди

У тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб борган.

'Владимир Жоллибеков Қорақалпоғистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди'ning rasmi

Владимир Жоллибеков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

У тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб борган. 

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, вазир сифатида фаолият олиб борган.

Жоллибеков, шунингдек, Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи каби лавозимларда ишлаган.

    Бошқа янгиликлар