АсосийЖамият

Сирдарёда 13 яшар бола қариндошини ўлдирди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Сирдарёда 13 яшар бола қариндошини ўлдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 13 ёшли мактаб ўқувчиси қариндошини сўйиб ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га хабар берди. 

Унинг маълум қилишича, 18 октябрь куни Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшаган 23 ёшли Ф.Ж. исмли эркакнинг мурдаси Гулистон шаҳар “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудидаги каналнинг ташландиқ жойидан топилган. Аниқланишича, вояга етмаган Ш.А. (ўғил бола) ўша куни “Дўстлик” ва “К-3” канали оралиғидаги ташландиқ жойдан ўтиб кетаётган вақтида узоқ қариндоши Ф.Ж. уни чақириб, қўлидаги пичоқ билан уни ўлдиришини сўраган. Ш.А. буни рад қилганидан сўнг, Ф.Ж. вояга етмаган Ш.А.ни қўрқитганлиги боис, вояга етмаган Ш.А. Ф.Ж.ни пичоқ билан қасддан ўлдирган.

Маълумот ўрнида, марҳум Ф.Э. руҳий касалликлар диспансерида “параноид шизофрения эпизодик кечиши” ташхиси билан рўйхатда турган.

Мазкур ҳолат юзасидан 18 октябрь куни Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в” билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россиядан вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 21:46

    Россиядан вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

    Улар жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида бўлишган.

    '2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 20:05

    2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади

    Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди.

    'Президентга таълим йўналишларидаги вазифалар бўйича ахборот берилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 19:19

    Президентга таълим йўналишларидаги вазифалар бўйича ахборот берилди

    Давлатимиз раҳбарига мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар бўйича ахборот берилди.

    'Янги йил байрамида неча кун дам олиниши аниқ бўлди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 18:51

    Янги йил байрамида неча кун дам олиниши аниқ бўлди

    Бу ҳақда Президент қарори имзоланди.

    'Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига "Депутат сўрови" юборилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 18:15

    Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига "Депутат сўрови" юборилди

    Унда электромобилларни қувватлантириш станцияларини токдан узиш ва демонтаж қилиш ҳолати юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш сўралган.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 16:02

    Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.