Жамшид Шармаҳд АҚШда доимий яшаш рухсатига эга бўлган, асли эронлик Германия фуқароси. Эрон расмийларига кўра, у "Эрондаги қуролли ва террорчилик ҳаракатларини Америкадан бошқарган", дея хабар бермоқда zamon.uz.
Хусусан, Шармаҳд 2008 йилда Шерозда 14 киши ҳалок бўлган ва 200 киши яраланган портлашни уюштирганликда айбланган.
"Эрон расмийлари Шармаҳдни 2020 йил август ойида ҳибсга олишган. У Дубайдалиги пайтида ўғирлаб кетилган", — деб ёзади Deutsche Welle.
Германия канцлери Олаф Шолцнинг сўзларига кўра, Шармаҳдга судда ўзини ҳимоя қилиш имконияти берилмаган.
Германия Ташқи ишлар вазирлиги асли эронлик немис фуқаролигига эга Жамшид Шармаҳднинг қатл этилишига норозилик сифатида Теҳрондаги элчисини чақириб олганини маълум қилди.