АсосийЖамият

Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди

Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватловчи ушбу тадбир креатив индустрия халқаро майдонда ўз мавқейини мустаҳкамлаётганининг ёрқин намунаси бўлди.

'Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди'ning rasmi

Саида Мирзиёева Шайх Ол Майасса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг таклифига биноан Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди.

Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу нуфузли тадбир креатив индустрия халқаро майдонда ўз мавқейини мустаҳкамлашда давом этаётганининг ёрқин намунаси бўлди.

“Маросимда қатнашиш мода соҳасининг етакчи вакиллари билан учрашиш ва энг иқтидорли дизайнерларга мукофотлар топширилишининг гувоҳи бўлиш имконини берди.

Марокаш маликаси Лалла Ҳаснага меҳмондўстлиги учун, Шайх Ол Майасса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Сонийга эса унутилмас таассуротларга бой ушбу кунларни баҳам кўргани учун самимий миннатдорлигимни билдираман”, деб ёзади Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар