АҚШ армияси Россия—Украина можаросини кузатиш тажрибасидан фойдаланган ҳолда Хитой билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда. Бу ҳақида zamon.uz хабар берди.
Ҳарбий экспертлар фикрича, Хитой яқин йилларда Тайванга бостириб киришга ва уни босиб олишга уриниши мумкин, бу эса АҚШ билан қарама-қаршиликка олиб келади. Шу фонда АҚШ ҳарбийлари минтақага қўшинларини олиб ўтмоқда ва иттифоқчилар билан қўшма машғулотлар ўтказмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, бундай потенциал уруш, ҳатто ядро қуроли ишлатилмаса ҳам қуруқликда, денгизда, ҳавода ва космосда олиб борилиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, можарога бошқа йирик давлатлар ҳам қўшилиш эҳтимоли бор, бу эса АҚШ армиясида катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.