Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида йирик саноат объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш, янги лойиҳаларга старт бериш режалаштирилган.
Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифаларни белгилаб беради.