АсосийСиёсат

Охирги саккиз йилда ишлаб чиқариш ҳажми икки юз баробар ошди

Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги саноат зонасида “Universal filter” бренди остидаги маҳаллий маҳсулотларни кўздан кечирди.

'Охирги саккиз йилда ишлаб чиқариш ҳажми икки юз баробар ошди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги саноат зонасида “Universal filter” бренди остидаги маҳаллий маҳсулотларни кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Бу ерда транспортлар учун ҳаво ва мой фильтрлари, металлургия, нефьт-газ ва кимё саноати корхоналари учун буюмлар - жами 600 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Ўз фаолиятини 2007 йилда қурилиш материаллари тармоғидан бошлаган тадбиркор 2020-2023 йилларда 20 миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширган. Бугунги кунда уч гектар майдонда 6 та йўналиш йўлга қўйилган. Корхоналарга Россия, Хитой, Словакия каби давлатлардан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилган.

Тадбиркорнинг айланма маблағи бундан етти-саккиз йил олдин атиги 1 миллиард сўм эди. Эндиликда жорий йил якунига қадар 200 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. 250 кишининг доимий бандлиги таъминлангани эса ижтимоий муҳим жиҳат.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги иш жараёни ва маҳсулотлар билан танишди.

Мамлакатимизда атмосфера ҳавосига таъсири бўлган 3 мингдан зиёд саноат корхонаси мавжуд. Улардаги чанг-газ тозалаш ускуналарининг кўпи эскирган. Илгари бу йўналиш фақат чет элга боғланиб қолгани учун фильтрларни янгилаш йиллаб чўзилган. Энди бу соҳада ҳам импортга рақобатдош ўз маҳсулотларимиз ва хизмат кўрсатиш пайдо бўлмоқда. Жорий йилнинг тўққиз ойида юздан ортиқ корхонанинг чанг-газ тозалаш ускуналари янгиланди.

Бундай ишларда мазкур корхонанинг ҳам ўрни бор. Ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ортмоқда. Маҳсулотлар маҳаллийлаштирилиши натижасида сифатни йўқотмаган ҳолда таннархни туширишга эришилмоқда.

Корхона маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбайжонга ҳам жўнатилмоқда. Жорий йил якуни бўйича экспорт ҳажми 1 миллион долларга етиши кутилмоқда. Келгусида бу географияни ва миқдорни ошириш мақсад қилинган.

Шу ерда Навоий вилоятининг саноат маҳсулотлари кўздан кечирилди. Жумладан, оғир ва енгил саноат учун деталлар, ускуналар, компрессорлар, электротехника жиҳозлари, мис ва пластик қувурлар, насос қисмлари намойиш этилди. Уларни бирлаштирувчи жиҳат - маҳаллийлаштирилгани.

Президент мамлакатимизда гидроэнергетикани янада ривожлантириш мақсад қилинганини таъкидлаб, кичик ва микроГЭСлар қуриш ва уларнинг компонентларини ишлаб чиқаришда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича топшириқ берди. Навоий кон-металлургия комбинати каби йирик корхоналар учун маҳаллийлаштириш лойиҳаларини кучайтириш орқали вилоятда ишсизликни камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

    Бошқа янгиликлар

    'Президент янги шаҳарча қурилишини кўрди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 19:02

    Президент янги шаҳарча қурилишини кўрди

    Лойиҳа учун 1 минг 100 гектар ер Кармана туманидан Навоий шаҳрига ўтказилган.

    'Давлатимиз раҳбари Навоий вилоятида режалаштирилган янги 12 та инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 18:04

    Давлатимиз раҳбари Навоий вилоятида режалаштирилган янги 12 та инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    Мазкур лойиҳалар натижасида 17 минг 800 нафардан ортиқ аҳоли иш билан таъминланади.

    'Шавкат Мирзиёев Навоийга боради'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:08

    Шавкат Мирзиёев Навоийга боради

    Ташриф давомида йирик саноат объектлари билан танишиш ва янги лойиҳаларга старт бериш режалаштирилган.

    'Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги ЯИМ ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:14

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги ЯИМ ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда

    ЯИМ 5-7 йил ичида ЯИМ қўшимча 17 фоизга ўсиши кутилмоқда

    'Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги яқин 5-7 йил ичида ЯИМ қўшимча 17 фоизга ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 30.10.2024 20:19

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги яқин 5-7 йил ичида ЯИМ қўшимча 17 фоизга ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда

    Йиғилишда хизматлар соҳасини ривожлантириш, айниқса, денгизга чиқа олмайдиган Ўзбекистон каби давлатлар учун ўта муҳимлигига алоҳида урғу берилди.

    'Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

    Сиёсат 29.10.2024 11:56

    Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Алишер Тўхтаев 6 октябрь куни Исломободга ташриф буюрган эди