АсосийСиёсат

Давлатимиз раҳбари Навоий вилоятида режалаштирилган 12 та янги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Мазкур лойиҳалар натижасида 17 минг 800 нафардан ортиқ аҳоли иш билан таъминланади.

'Давлатимиз раҳбари Навоий вилоятида режалаштирилган 12 та янги  инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари Навоий вилоятида режалаштирилган янги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Кейинги етти йилда вилоятга 3 миллиард 500 миллион доллардан ортиқ инвестициялар жалб этилган. Уларнинг натижасида 64 минг 700 та иш ўрни ва йилига 1 миллиард 200 миллион долларлик экспорт имконияти яратилган. Бу йил 2 миллиард 100 миллион долларлик 577 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Бу ишлар изчил давом эттирилиб, хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 26 миллиард 800 миллион долларлик юздан ортиқ стратегик ва йирик лойиҳа шакллантирилган.

Президентимизга уларнинг 12 таси тақдимот қилинди.

Лойиҳаларга АҚШ, Франция, Германия, Австрия, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Хитой, Япония, Корея, Туркия каби мамлакатлар компаниялари инвестиция киритмоқда. Бу ташаббуслар кимё, энергетика, тоғ-кон, электротехника, тиббиёт, қурилиш индустрияси, текстиль ва тўқимачилик каби тармоқларни қамраб олган.

Масалан, Хитой билан ҳамкорликда Кармана туманида йилига 2 миллиард 500 миллион сўмлик юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар тайёрлайдиган лойиҳалар амалга оширилади. Кимё ҳамда қурилиш материалларига ихтисослашган саноат паркини ташкил этиш, шамол генераторлари учун парраклар ишлаб чиқариш корхонаси шулар сирасига киради. 

Шу туманда Россия билан яна бир инвестицион ташаббус – озиқ-овқат саноати учун алюмин қадоқлар ясаш йўлга қўйилади. Туркия билан ҳамкорликда Конимех туманида йилига 370 минг тонна фосфорит қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда фосфор кислотаси ва минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ташкил этилади. Австрия билан эса Навоий шаҳрида йилига 170 минг тонна цианит натрий тузлари  ва каустик сода олиш лойиҳаси режалаштирилган. 

Мазкур лойиҳалар натижасида 17 минг 800 нафардан ортиқ аҳоли иш билан таъминланади.

Президентимиз ташаббускорларга ташкилий-молиявий масалаларда кўмаклашиб, лойиҳаларни тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Бошқа янгиликлар

    'Президент янги шаҳарча қурилишини кўрди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 19:02

    Президент янги шаҳарча қурилишини кўрди

    Лойиҳа учун 1 минг 100 гектар ер Кармана туманидан Навоий шаҳрига ўтказилган.

    'Охирги саккиз йилда ишлаб чиқариш ҳажми икки юз баробар ошди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 18:00

    Охирги саккиз йилда ишлаб чиқариш ҳажми икки юз баробар ошди

    Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги саноат зонасида “Universal filter” бренди остидаги маҳаллий маҳсулотларни кўздан кечирди.

    'Шавкат Мирзиёев Навоийга боради'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:08

    Шавкат Мирзиёев Навоийга боради

    Ташриф давомида йирик саноат объектлари билан танишиш ва янги лойиҳаларга старт бериш режалаштирилган.

    'Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги ЯИМ ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:14

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги ЯИМ ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда

    ЯИМ 5-7 йил ичида ЯИМ қўшимча 17 фоизга ўсиши кутилмоқда

    'Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги яқин 5-7 йил ичида ЯИМ қўшимча 17 фоизга ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 30.10.2024 20:19

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги яқин 5-7 йил ичида ЯИМ қўшимча 17 фоизга ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда

    Йиғилишда хизматлар соҳасини ривожлантириш, айниқса, денгизга чиқа олмайдиган Ўзбекистон каби давлатлар учун ўта муҳимлигига алоҳида урғу берилди.

    'Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

    Сиёсат 29.10.2024 11:56

    Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Алишер Тўхтаев 6 октябрь куни Исломободга ташриф буюрган эди