АсосийЖамият

Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича 8 та завод қурилади

Ушбу лойиҳаларнинг қиймати 1,2 миллиард доллардан ортиқ бўлиб, лойиҳалар БАА, Хитой ва Корея компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

'Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича 8 та завод қурилади'ning rasmi

Ўзбекистонда БАА, Хитой ва Корея компаниялари иштирокида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган заводлар қурилади. Экология вазирлиги, ITSV, Энергетика вазирлиги ва хорижий компаниялар ўртасида тегишли келишувлар имзоланди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги.

Маълум қилинишича, 4,7 миллион тоннадан ортиқ чиқиндиларни ёқиш ҳисобига йилига 97 миллион долларлик 2,1 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва чиқинди полигонлари сони беш бараварга қисқаради.

Шунингдек, бу 152 миллион куб метр табиий газни тежаш ва 2,4 миллион тонна иссиқхона газлари ташламаларини қисқартириш имконини беради. Шунингдек, 1,2 мингта янги иш ўрни яратилади.

2025-2027 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 1,28 миллиард долларни ташкил этади. Қурилиш жараёнлари 2025 йил январда бошланади, заводлар эса 2026 йил декабрда ишга туширилиши керак.

Хусусан:

• China CAMC Engineering Тошкент ва Андижон вилоятларида 12 гектар майдонда 350 миллион долларлик иккита завод қуради;

• "Shanghai sus Environment" Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 12 гектар майдонда 310 млн долларлик иккита завод қуради;

• China Everbright Group Наманган ва Фарғона вилоятларида 12 гектар майдонда қиймати $283 млн бўлган иккита завод қуради;

• Chengdu Environmental Group Жиззах вилоятида 12 гектар майдонда 135 миллион долларлик завод қуради;

• Tadweer Group Бухоро вилоятида 12 гектар майдонда 200 миллион долларлик завод қуради;

• Sejin Тошкент вилоятида 59 гектар майдонда 55 миллион долларлик завод қуради.

Экология вазирлигининг таъкидлашича, бундай етакчи хорижий компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мамлакатда чиқиндиларни бошқариш соҳасида айланма иқтисодиётни ривожлантириш орқали экологик вазиятни барқарорлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш ва аҳоли орасида хавфли касалликларнинг тарқалиш хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, чиқиндиларни қайта ишлаш муқобил энергия, хомашё ва органик ўғитлар олишга, шунингдек, мавжуд чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналарини яратишга ёрдам беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди давлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлашади'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 08:56

    Энди давлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлашади

    5 турдаги давлат хизматлари проактив тарзда ҳамда 6 турдаги давлат хизматлари композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли кўтарилади'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 07:56

    Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли кўтарилади

    Айрим жойларига туман тушиши мумкин.

    'Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият 23.12.2024 21:31

    Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

    Президент Қорақалпоғистонда қўшимча имкониятларни ишга солиш, инвестицияни кўпайтириш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

    'Қурилишда ишлашга келганлар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади'ning rasmi

    Жамият 23.12.2024 21:18

    Қурилишда ишлашга келганлар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади

    Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 23.12.2024 15:53

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди'ning rasmi

    Жамият 23.12.2024 15:33

    Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди

    Тошкент метроси илк марта Янги йил байрами муносабати билан 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь соат 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.