АсосийЖамият

Қирғизистоннинг элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунлади

Ташқи ишлар вазири элчи билан учрашув ўтказди.

'Қирғизистоннинг элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунлади'ning rasmi

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муса Жаманбаев жаноблари билан хайрлашув учрашувини ўтказди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Учрашувда бугунги кунда давлатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик барча соҳаларда мисли кўрилмаган суръатни намоён этаётгани таъкидланди.

Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ва Қирғиз Республикасининг қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган жаноб Элчига самимий миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар