АсосийЖамият

Жиззахда 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она қамалди

Улар болани 3 млн сўмга "баҳолашган".

'Жиззахда 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она қамалди'ning rasmi

Жиззахда 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она ушланди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар берилди. 

Аниқланишича, фуқаро ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб вояга етмаган 2021 йилда туғилган фарзандини 3 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. 

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида судланувчи эр-хотинга нисбатан суд ҳукми ўқилди. 

Унга кўра, судланувчи эркак ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми "а" банди билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. 

Судланувчи аёлга эса ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми "а" банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар