АсосийЖамият

Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловини ўтказиш белгиланди

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилди.

'Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловини ўтказиш белгиланди'ning rasmi

Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг қўшма мажлислари 2024 йилнинг 7-12 ноябрь кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг тегишли қўшма мажлисларини чақириш, Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловига доир айрим ҳужжатларни тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинди.

Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорига биноан Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг қўшма мажлислари 2024 йилнинг 7-12 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.

Мажлис давомида Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловини ўтказиш билан боғлиқ айрим ҳужжатлар намуналарини тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқди. Унга кўра, Қўшма мажлис Маслаҳат Кенгаши баёни, Саноқ комиссияси баёни, овоз беришда иштирок этувчи депутатлар рўйхати, Сенати аъзоси сайлови бўйича сайлов бюллетени ҳамда Қўшма мажлис баённомаси намуналари тасдиқланди.

Шунингдек, мажлисда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлов кампанияси даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар таҳлилий кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 76-моддасига кўра, Сенат аъзоларининг сайлови Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайланганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказилади. Олий Мажлис Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг тегишли қўшма мажлисида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 12 даража илиққача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 08:14

    'Россиядан вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 21:46

    Россиядан вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

    Улар жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида бўлишган.

    '2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 20:05

    2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади

    Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди.

    'Президентга таълим йўналишларидаги вазифалар бўйича ахборот берилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 19:19

    Президентга таълим йўналишларидаги вазифалар бўйича ахборот берилди

    Давлатимиз раҳбарига мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар бўйича ахборот берилди.

    'Янги йил байрамида неча кун дам олиниши аниқ бўлди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 18:51

    Янги йил байрамида неча кун дам олиниши аниқ бўлди

    Бу ҳақда Президент қарори имзоланди.

    'Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига "Депутат сўрови" юборилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 18:15

    Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига "Депутат сўрови" юборилди

    Унда электромобилларни қувватлантириш станцияларини токдан узиш ва демонтаж қилиш ҳолати юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш сўралган.