Ижтимоий тармоқларда Оҳангарондаги боғчалардан бирида давлат томонидан болаларга ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетаётган вақтда мудира қўлга тушибди, мазмунидаги видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, Оҳангарондаги ҳолат юзасидан ДМТТ директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Бундан ташқари, прокуратура томонидан мутахассислар иштирокида ДМТТнинг фолияти текширилмоқда, дейилади хабарда.