АсосийЖамият

Тошкентда "Spark" ва "Matiz" тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлди

Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

'Тошкентда "Spark" ва "Matiz" тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, бугун тунги соат 02:00 ларда Сергели тумани Меҳригиё-Мирзо Турсунзода кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 2001 йилда туғилган Д.У. бошқарувидаги “Spark” русумли транспорт воситаси ва 1997 йилда туғилган Л.А. бошқарувидаги “Матiz” транспорт воситалари тўқнашган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида "Matiz"даги икки нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. 

    Бошқа янгиликлар