Бугун 3 ноябрь куни соат 14:30 ларда “Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 226-километрида “Водий-Тошкент” йўналишидаги йўлда юк автомобилида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган.
Айни вақтда ФВВ ходимлари томонидан ёнғинни ўчириш чоралари кўрилмоқда. Ҳаракат хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан тўлиқ таъминланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.