АсосийЖамият

Тошкентда 9 ноябрь "Яшил шаҳар" куни ўтказилади

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

'Тошкентда 9 ноябрь "Яшил шаҳар" куни ўтказилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарига кўра, 9 ноябрда “Яшил шаҳар” куни ўтказилиши муносабати билан ҳокимлик барча ташкилотлар, корхоналар ҳамда фаол фуқароларни дарахт экиш ташаббусига қўшилишга чорламоқда.

Қайд этилишича шу куни аҳоли вакиллари дарахтларни ўзлари хоҳлаган жойга — уйларига, ҳовлисига, корхона ҳудудига ёки ҳокимликка мурожаат қилиб, бошқа тавсия этилган мақбул жойларда экишлари мумкин.

Шунингдек, ҳокимлик пойтахтнинг иқлим шароити ва мавсумий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ягона экотизимни сақлаш учун, мутахассислар дарахтларнинг яхши илдиз отиши учун қаламчалар ўрнига 2 ёшдан катта кўчатларни экишни ва суғориш тизими мавжуд жойларни танлашни тавсия этмоқда.

    Бошқа янгиликлар