АсосийЖамият

Тошкент ҳавоси рекорд даражада ифлосланди

Халқаро IQAir кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида ҳаво сифати 2 ноябрдан 3 ноябрга ўтар кечаси ўта ёмон бўлганини қайд этган.

'Тошкент ҳавоси рекорд даражада ифлосланди'ning rasmi

2 ноябрдан 3 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳри ҳавосида заҳарли заррачалар миқдори 780 мкг/м3 даражагача ошган. Ифлосланишнинг асосий сабаби PM2,5 заррачаси бўлиб, ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан 93,2 баробар кўп бўлган.

Халқаро IQAir кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида ҳаво сифати 2 ноябрдан 3 ноябрга ўтар кечасида ўта ёмон бўлганини қайд этган.

Шаҳарда ўрнатилган 32 та станция ҳавода заҳарли заррачалар меъёрдан бир неча баробар ошганини кўрсатган. Энг ёмон ҳаво сифатида 2 ноябрь куни 23:30 атрофида Юнусобод туманида ўрнатилган Safia пишириқлар уйи станциясида 780 мкг/м3 қайд этилган. Бу ифлосланишнинг асосий сабаби PM2,5 заррачаси бўлиб, ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан 93,2 баробар кўп бўлган.

IQAir платформаси буни хавфли даражада юқори ифлосланиш деб кўрсатиб, ташқарига ниқобсиз чиқмасликни тавсия қилган. Ҳаво сифати ифлосланиш ҳолати ва манбаси ҳақида Экология вазирлиги ва "Ўзгидромет" хизмати расмий саҳифаларида маълумот бермаган.

Маълумот учун, 3 ноябрь 10:00 ҳолатига кўра, шаҳар ҳавосида ифлосланиш даражаси 105 мкг/м3 ни кўрсатяпти. Бунда PM2,5 заррачалари 37 ни ташкил қилган, бу ЖССТ меъёридан 7,4 мартага кўп.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар