АсосийЖамият

Тошкентдаги яна учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани маълум бўлди

АЁҚШларнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

'Тошкентдаги яна учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани маълум бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги 3 та АЁҚШда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслик ҳолати аниқланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган назорат тадбирларида АЁҚШларда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, Яшнобод туманида жойлашган «А.О.» ва «О.О.» МЧЖларга қарашли 2 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-80 ва АИ-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.

Бу каби ҳолат Янгиҳаёт туманида «Ф.Г.С.» МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам нефть маҳсулоти сифатсиз эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

    Бошқа янгиликлар