АсосийСиёсат

Ўзбекистоннинг Жакартадаги янги элчиси тайинланди

Янги элчи Ойбек Эшонов "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси этиб тасдиқланган Улуғбек Розукулов ўрнига тайинланган.

'Ўзбекистоннинг Жакартадаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Эшонов Индонезия пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА .

Дипломат 57 ёшда. У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультети, шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳузуридаги Давлат қурилиш академиясини тамомлаган.

2008 йилдан 2017 йилгача Исроилдаги элчи лавозимида ишлаган. Янги лавозимга тайинланганига қадар ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Форс ва инглиз тилларини мукаммал билади.

Ойбек Эшонов 2018-2022 йилларда мамлакатимизнинг Жакартадаги элчихонасига раҳбарлик қилган ва "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси этиб тасдиқланган Улуғбек Розукулов ўрнига тайинланди.

    Бошқа янгиликлар