Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Мувофиқ равишда, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
"Сизнинг турар-жойингизда ёки раҳбарлик қилаётган муассасангизда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликларни аниқласангиз ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаётганлигининг гувоҳи бўлсангиз 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга мурожаат қилишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.
Тошкентда иситиш тизими қачон ёқилиши маълум бўлди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтни иссиқлик энергияси билан таъминлаш ишлари бошланиш санасини маълум қилди.