АсосийЖамият

Ички кийимлари орасига тиллаларни яшириб, Ўзбекистонга олиб кираётган буви ва набира фош бўлди

Божхона назоратидан яширилган жами 922 дона тилладан ясалган бриллиант тошлар ўрнатилган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 6,7 кг.дан ошмоқда, умумий қиймати эса 5,6 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

'Ички кийимлари орасига тиллаларни яшириб, Ўзбекистонга олиб кираётган буви ва набира фош бўлди'ning rasmi

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Малик” чегара ўтказиш пунктида йирик миқдордаги қимматбаҳо заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар қилди.

Божхона пункти орқали ҳаракатланаётган фуқаролардан бири холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, ички кийимлари орасидан оёқларининг юқори қисмига 19 дона ўрам яширганлиги аниқланди.

Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида уларнинг ичида 9 турдаги 468 дона қимматбаҳо металлдан ясалган ва бриллиант тошлар билан безатилган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ушбу шахс заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишда ёнидаги 14 ёшли неварасидан ҳам фойдаланишга уринган. Вояга етмаган ушбу шахс ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг ҳам ички кийимлари орасига 12 дона ўрам яширилгани аниқланди. Мазкур ўрамларда эса 8 турдаги 454 дона тақинчоқлар борлиги маълум бўлди. 

Шундай қилиб, божхона назоратидан яширилган жами 922 дона тилладан ясалган бриллиант тошлар ўрнатилган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 6,7 кг.дан ошмоқда, умумий қиймати эса 5,6 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республикамизга жисмоний шахслар томонидан 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:05

    Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди

    Талабгорлар 8 та йўналиш — фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти бўйича танловлар орқали сараланади.

    '"Қамчиқ" довонида юк автомобили ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:01

    "Қамчиқ" довонида юк автомобили ёниб кетди

    Ёнғинга автомобилнинг носоз олд ғилдирагини чиқиб кетиши сабаб бўлган.

    'Қашқадарёда таксичи вояга етмаган қизни зўрламоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:44

    Қашқадарёда таксичи вояга етмаган қизни зўрламоқчи бўлди

    Ҳайдовчи қизга шахсий саволлар бериб, ёвуз ниятини амалга ошириш учун йўналишни ўзгартирган.

    '8,1 млрд сўмлик 24 та давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:25

    8,1 млрд сўмлик 24 та давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида давлат буюртмачилари томонидан қарийб 8,1 млрд сўмлик 24 та давлат харидида соҳага оид қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди.

    'Андижонда ЭТК юрисконсульти 8 млн сўм билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:20

    Андижонда ЭТК юрисконсульти 8 млн сўм билан ушланди

    У 64 млн сўм зарарни 9 млн сўм эвазига камайтириб бермоқчи бўлган.

    'Ўзбекистонда  жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар сони ҳар 100 минг аҳолига ҳисоблаганда 68 нафарни ташкил этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:48

    Ўзбекистонда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар сони ҳар 100 минг аҳолига ҳисоблаганда 68 нафарни ташкил этмоқда

    Бу кўрсаткич Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар орасида энг паст даражада ҳисобланади.