АсосийЖамият

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан Вақтинчалик Низом тасдиқланди.

'Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади'ning rasmi

Ҳукумат Қарори (745-сон, 07.11.2024 й.) билан Умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик Низоми тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Вақтинчалик Низомга кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига - бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи қайтарилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмасининг нақд пулсиз қисми:

  • 60 фоиз ва ундан юқори бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 40 фоизи;
  • 60 фоиздан кам бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи қайтарилади.

Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.

Солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:

  • ҳисобот даврида солиқ бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ бюджетга тўлиқ тўланганда;
  • ҳисобот даврида умумий овқатланиш, туроператорлик ёки меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 90 фоизидан кам бўлмаганда;
  • ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.

Вақтинчалик Низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятидаги мактабда ўқувчининг бурни уриб синдирилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2024 22:22

    Тошкент вилоятидаги мактабда ўқувчининг бурни уриб синдирилди

    Ҳолат жисмоний тарбия дарсида содир бўлган.

    'ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов лавозимидан бўшатилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2024 20:10

    ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов лавозимидан бўшатилди

    Баҳодир Қурбонов ДХХнинг янги раҳбари бўлди.

    'Янгиҳаётда янги саноат зонаси барпо этилмоқда'ning rasmi

    Жамият 23.11.2024 15:06

    Янгиҳаётда янги саноат зонаси барпо этилмоқда

    Президент "Янги авлод" махсус саноат зонасида бўлди.

    'Ўзбекистонда 2 баллик зилзила сезилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2024 14:16

    Ўзбекистонда 2 баллик зилзила сезилди

    Қирғизистонда содир бўлган ер силкиниши Фарғона водийси ва Тошкент шаҳрида сезилди.

    'Президент "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2024 14:09

    Президент "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди

    Ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

    'Тошкент аэропортида ногиронлиги бор шахслар ишга олинди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2024 12:26

    Тошкент аэропортида ногиронлиги бор шахслар ишга олинди

    Эшитиш қобилияти чекланган 8 нафар фуқаро юк аравачаси оператори сифатида иш бошлади.