АсосийЖамият

Тошкентнинг 2 та туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бунга экскаваторнинг газ қувурини узиб юборгани сабаб бўлган.

'Тошкентнинг 2 та туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

Бугун, 8 ноябрь куни Яккасарой тумани Бобур кўчасида қазиш ишларини олиб бораётган экскаватор иш жараёнида ўрта босимли газ қувурини узиб юборган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.  

Оқибатда Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли бинолардаги 2400 та ва 1100 та ерли хонадон, шунингдек, Миробод туманининг Нукус, Абдулла Қаҳҳор, Дамариқ ва Ҳамид Сулаймон кўчалари истеъмолчилари вақтинча табиий газ тармоғидан ўчирилган.

"Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти босқичма-босқич тикланади",- дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Тошшаҳартрансхизмат"АЖ Бошқаруви раиси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:23

    "Тошшаҳартрансхизмат"АЖ Бошқаруви раиси ўзгарди

    Санжар Саттаров раис вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:23

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқини берадиган карта жорий қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:50

    Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқини берадиган карта жорий қилинади

    Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.

    'Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:46

    Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади

    Шунингдек, Эндиликда алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилинмайди.

    '1 январдан кам таъминланган оила болаларини меҳрибонлик уйларига қабул қилиш бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:31

    1 январдан кам таъминланган оила болаларини меҳрибонлик уйларига қабул қилиш бекор қилинади

    1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар ва ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

    '“Мавсумий касалликлардан мурожаатлар сони ошган”'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    “Мавсумий касалликлардан мурожаатлар сони ошган”

    Юнусобод туманидаги 1-сонли болалар клиник шифохонасида юзага келган ҳолатга муносабат билдирилди.